• 12 022 сум
    -38.17
  • 14 093 сум
    -36.31
  • 150 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 022 сум
    -38.17
  • 14 093 сум
    -36.31
  • 150 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 февраля 2023

Тошкентда Captiva ҳайдовчиси орқага ҳаракатланаётиб, 2 ёшли болани уриб юборди

Бола олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.

772
0
Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2023 йилнинг 14 февраль куни тахминан соат 16:00 ларда "Белтепа" маҳалласидаги йўлда ҳайдовчи 1968 йилда туғилган У.С. Captiva автомашинасида орқага ҳаракатланаётиб, вояга етмаган 2021 йилда туғилган М.У.ни уриб юборган.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида М.У. олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми ("Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш") билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

772
0