Поиск
RUUZ

Происшествия

Наманганда 21 ёшли талаба отасига зарда қилиб, ўзини ўзи ёқиб юборди

Маълум бўлишича, йигит ОТМда имтиҳондан ўтолмагани сабаб отаси унга танбеҳ берган. Йигит эса бунга зарда қилиб, ўз жонига қасд қилган.

616views0replies
0

UzNews.uz

Наманганда 21 ёшли талаба ўзини ёқиб, вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz'га хабар берди.
Маълум бўлишича, 2023 йил 10 февраль куни соат Фарғона вилояти Бешариқ тумани яшаган Наманган муҳандислик қурилиш институтининг 3-босқич талабаси 2002 йилда туғилган Х.Х. олийгоҳда 5 та фандан оралиқ имтиҳонларни топшира олмаганлиги сабабли, қайта топширишга қолиб кетган.
Гуруҳ раҳбари талабанинг отасига қўнғироқ қилиб, ўғли юқоридаги 5 та фанлардан оралиқ имтиҳонларни топшира олмаганлиги ҳақида огоҳлантирган. Ўз навбатда ота ўғлига телефон орқали танбеҳ берган.
Шундан сўнг, талаба Х.Х. отасини берган танбеҳига зарда қилиб, руҳий тушкунликка тушиб, Янгиқўрғон тумани «Нурафшон» МФЙ ҳудудидаги дала-адирлик майдонига ўзи билан биргаликда бензин ёнилғисини олиб келиб, ўзини устидан қуйиб, ўзини ёқиб, ўз жонига суиқасд қилган.
Х.Х.ни ёниб жароҳат олганлигини кўриб қолган фуқаролар унга ёрдам кўрсатиб, шифохонага олиб келишган. Тиббий маълумотга кўра, Х.Х.нинг баданида, алангадан танасининг 50 фоиз қисмида чуқур куйиш жароҳатлари мавжудлиги кўрсатилган.
Шифокорлар томонидан кўрсатилган тез-тиббий муолажаларга қарамасдан у 13 февраль куни шифохонада вафот этган. Янгиқўрғон туман прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан ЖКнинг 103-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
616views0replies
0

Комментарии