Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистон Афғонистон билан юк ташишни қайта тиклади

Томонлар 10 февралдан бошлаб Ҳайратон-Мозори Шариф темир йўлининг ишини қайта тиклашга келишиб олишди.

54views0replies
0

Ўзбекистон темир йўллари АЖ

Жорий йилнинг 8-10 февраль кунлари Термиз шаҳрида Афғонистон темир йўллари бошқармаси раҳбари Байтуррахмон Шарофат бошчилигидаги афғон делегацияси билан учрашув ўтказилди, дея хабар бермоқда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ матбуот хизмати.
Унга кўра, учрашув натижасида Афғонистон темир йўл бошқармаси ва «Согдиана транс» ШК ўртасида «Ҳайратон – Мозори-Шариф» темир йўлини эксплуатация қилишни келгусида давом эттириш бўйича, янги шартнома имзолашга келишилди.
"Томонларнинг келишувига кўра, Афғонистон томонига йўналтирилган вагонларни «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг «Согдиана транс» ШК томонидан Ҳайратон станциясига етказиб бериш жорий йилнинг 10 февралидан қайта тикланди", — дейилади хабарда.
Музокаралар якунида эришилган келишувлар бўйича баённома имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал "Ўзбекистон темир йўллари" Афғонистонга юк ташишни вақтинча тўхтатгани ҳақида хабар берган эдик.
54views0replies
0

Комментарии