Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда юқори тезлик чекланган кўчаларга 60/км йўл белгиси ўрнатилмоқда

Юқори тезлик чекланган кўчаларга ўрнатилган камералар жарималар ёзишга мослаштирилди.

369views0replies
0

UzNews.uz

Юқори тезликда ҳаракатланиш чегараланган йўлларни ҳисобга олиш ва тегишли йўл белгиларини ўрнатиш босқичма-босқич амалга оширилиши ва Белгиланган йўлларда тезликни 60 км/соатдан оширган ҳайдовчилар қачондан жаримага тортилиши ҳақида хабар берган эдик.
ИИВ ЖХД ЙҲХХнинг маълум қилишича, аҳоли гавжум кўчаларда транспорт воситаларининг юқори тезлигини камайтириш мақсадида жорий йилнинг 17 январь куни йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 3-сонли баёни тасдиқланди. Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳар ва вилоятнинг айрим ҳудудларида транспорт воситаларининг юқори тезлиги 60 км/соат этиб белгиланди.
Ҳозирги пайтда белгиланган ҳудудларда йўл белгилари ўрнатилиб, ушбу кўчаларда ўрнатилган махсус мосламалар транспорт воситаларининг тезлигини аниқлашда 60 км/соат тезликка мослаштирилмоқда.
369views0replies
0

Комментарии