• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 8 февраля 2023

Самарқандда ўзининг яшаш уйида фоҳишахона ташкил қилган она ва ўғил ушланди — видео

Ўғил ИИБ ходимига онасини "ўйиндан" чиқариш учун 2 минг доллар пора таклиф қилган.

609
0
Видеодан кадр

Вилоят ИИБнинг маълум қилишича, Самарқанд шаҳрининг "Рудакий" кўчасида яшовчи она-бола фуқаролар жорий йилнинг 3 февраль куни қўшмачилик қилиш, фоҳишахона ташкил этиш мақсадида яшаш хонадонида тадбирга жалб этилган йигит ва қизга шароит яратиб берганлиги аниқланган.

Улар йигит ва қиздан 500 минг сўм пул олаётганда ИИО томонидан ушланган. Шунингдек, пуллар далилий ашё тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

Тўпланган ҳужжатлар юзасидан тергов ҳаракатларини ўтказаётган Самарқанд шаҳри бўйича ИИО фаолиятини мувофиқлаштирш бошқармаси 2-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакили олдига ўғил бориб онасини ўйиндан чиқариб юбориш эвазига 2 000 долларни пора тариқасида таклиф қилади.

Жорий йилнинг 4 февраль еуни эса Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро ходимга хизмат хонасида 1 900 долларни берган вақтида қўлга олинган.

609
0