Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда ногиронлик касалликнинг оғирлигига қараб белгиланади

Қонун лойиҳасига кўра, фуқароларнинг ногиронлигини ногиронлик даражасига эмас, балки касалликнинг оғирлигига қараб белгилаш таклиф этилмоқда.

283views0replies
0

UzNews.uz

Aдлия вазирлиги regulation.gov.uz порталида “2022–2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш давлат дастури тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳасини эълон қилди. Халққа ғамхўрлик ва сифатли таълим йили”да ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли, жумладан, ногиронлар, оғир беморлар, кексалар ва бошқаларга қатор имтиёз ва янгиликларни жорий этиш кўзда тутилган.
Ҳужжатга кўра, қуйидагилар таклиф этилади:
— ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига доимий ёки вақтинчалик яшаш жойларига бориб, кўрсатилган хизматлар учун қўшимча тўловларсиз миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш;
- 1 мартдан бошлаб ногиронликни бевосита иштирокисиз идоралараро электрон маълумотлар алмашинуви асосида фуқаролар касаллигининг оғирлиги ва унинг асоратларидан келиб чиқиб белгилаш;
— 1 мартга қадар ногиронликни аниқлашнинг ижтимоий моделига босқичма-босқич ўтишни амалга оширсин, унда қуйидагилар назарда тутилади:
а) фуқароларнинг ногиронлик даражасига қараб ногиронликни белгилаш амалиётидан воз кечиш. Бунинг ўрнига ногиронларни ҳаётга ижтимоий мослаштириш ва соғлиғини тиклаш бўйича халқаро стандартларга мувофиқ ногиронликни белгилаш тартибини жорий этиш;
б) мустақил ҳаракат қила олмайдиган ва ҳаракатлана олмайдиган шахсларнинг барча ижтимоий инфратузилма объектларидан тўсиқларсиз фойдаланиши учун қулай шароитлар яратиш;
в) ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот технологияларидан қулай форматларда, имо-ишора тили ва бошқа муқобил алоқа шаклларида (пандуслар, лифтлар, имо-ишора тилидан таржималар, овозли ва визуал сигналлар ва бошқалар) фойдаланиш имкониятларини яратиш.
Лойиҳа муҳокамаси 22 февралгача давом этади.
283views0replies
0

Комментарии