Поиск
RUUZ

Общество

“Беморлардан ҳақ олиш қонунга зиддир” – Коррупцияга қарши кураш агентлиги

Агентлик соғлиқни сақлаш вазирининг беморлардан мукофот сифатида пул олиш ҳақидаги сўзлари коррупциянинг кучайишига ва шифокорлар мавқейининг пасайишига олиб келиши мумкинлигини айтди.

255views0replies
0

UzNews.uz

Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов журналистнинг соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупцияга барҳам бериш мақсадида шифокорлар маошини ошириш таклифига жавоб берар экан, шифокорларнинг ойлигини бир зумда кўтаришнинг иложи йўқлигини, аммо беморларни даволаш эвазига шифокорлар виждонан қўшимча пул ишлаб олиши мумкинлигини айтган эди.
Коррупцияга қарши кураш агентлиги соғлиқни сақлаш вазирининг бу баёнотига муносабат билдирди.
"Беморлардан пул олишни тиббиёт ходимларининг даромад манбаларидан бири сифатида кўрсатиш қонунчиликка ва мамлакатда коррупцияга барҳам бериш бўйича олиб борилаётган ишларга зиддир", — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, вазирнинг таклифи тизимда коррупцияга оид жиноятлар сонининг кўпайишига, тиббиёт касбининг мавқейи ва аҳолининг соғлиқни сақлаш тизимига бўлган ишончининг пасайишига олиб келишини таъкидлади.
Агентлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши беморлардан ноқонуний (ихтиёрий ёки мажбурий) пул олиш ҳолатларига барҳам бериш, шифокорларнинг тоифаларига мувофиқ иш ҳақи тўлаш механизмини жорий этиш Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосий мақсади бўлиши кераклигини таъкидлайди.
Маълум қилинишича, соғлиқни сақлаш соҳаси устидан жамоатчилик назорати кучайтирилади.
255views0replies
0

Комментарии