Поиск
RUUZ

Происшествия

Шавкат Мирзиёев Туркия президентига ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон президенти Туркияда содир бўлган зилзила оқибатида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига таъзия изҳор этди.

371views0replies
0

Ghaith Alsayed, AP

Туркиянинг жануби-шарқий қисмидаги вилоятларда юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб одам қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани, катта талафотлар кўрилгани муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади.
"Қардош Туркия етакчиси ва халқига чуқур таъзия изҳор этиб, давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади", — дейилади хабарда
Шунингдек, Ўзбекистон ТИВ ҳам қурбонлар ва катта вайронагарчиликларга сабаб бўлган кучли зилзила ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилди.
"Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз", — дейилади ТИВ хабарида.
Жорий йилнинг 6 февраль Тошкент вақти билан соат 11:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг Туркиядаги дипломатик ваколатхоналарига зилзила оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳатланган Ўзбекистон фуқаролари бўйича маълумот келиб тушмаган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 6 февраль куни Туркия жануби-шарқида 7,4 магнитудали зилзила юз бергани ҳақида хабар берган эдик.
371views0replies
0

Комментарии