Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда 4 нафар эркак ичида 720 млн сўм бўлган банкоматни ўғирлаб кетди

Улар банкоматни бўлакларга бўлиб, ташландиқ жойга ташлаб кетишган. Эркаклар қўлга олинган.

193views0replies
0

Самарқанд вилояти ИИБ

Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабар қилишича, 2023 йил 25 январь куни Э.Т. ИИБга Каттақўрғон тумани "А.Навоий" МФЙ "А.Навоий" кўчасида ўрнатилган банкомат шохобчасидан номаълум шахслар томонидан бир дона банкомат қурилмаси ичида бўлган 720 млн сўм пуллари билан ўғирлаб кетилганлиги ҳақида хабар келиб тушган. https://t.me/samiibuz/22304
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида Каттақўрғон туман "Таварон" маҳалласи ҳудудидаги ташландиқ жойдан ўғирланган банкомат аппарати бўлакларга бўлинган ҳолда топилган.
Ушбу жиноятни содир этган шахсларни аниқлаш ва уларни қидириб топиш бўйича олиб борилган суриштирувлар давомида мазкур жиноятни 1995 йилда туғилган Б.А., 1998 йилда туғилган О.З., 1994 йилда туғилган Б.Н. ва 1994 йилда туғилган Х.О.лар содир этганлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу шахслар қўлга олиниб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
193views0replies
0

Комментарии