ФВВ хабарига кўра, бугун, 4 январь куни соат 07:32 да Учтепа тумани "Катта Чўпонота" МФЙ ТХАЙ кўчаси Бўрижар канали устидаги кўприкдан ҳаракатланиб кетаётган "Газел" русумли автомобилда ёнғин юзага келганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 07:37 да етиб бориб, ёнғин соат 07:43 да бартараф этилган. Ёнғин натижасида автомобилнинг мотор ва салон қисми ёниб зарарланган.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.