Поиск
RUUZ

Общество

ДХХ қарийб 20 минг дона психотроп дори воситаларини сотмоқчи бўлган шахсларни ушлади

Барча кучли таъсир қилувчи дори воситалари Қирғизистондан ноқонуний йўллар билан мамлакатга олиб кирилган.

202views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида жойлашган «Чинор» ЙПХ масканида Cobalt автомашинаси тўхтатилиб, текширилганда автомашина ҳайдовчиси ва унда йўловчи сифатида кетаётган, фуқаро 10 864 дона «Регапен» ҳамда 1 995 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Тошкент шаҳрига олиб кетаётганлиги аниқланди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, Яшнобод туманида яшовчи 1988 йилда туғилган, муқаддам судланган аёл ва Учтепа туманида истиқомат қилувчи 1990 йилда туғилган фуқаро Сергели туманида ушбу дори воситаларини қабул қилиб олган вақтларида ушланган.
Бошқа ҳолатда эса Тошкент халқа автомобиль йўли Бектемир тумани ҳудудидан ўтган қисмида тўхтаб турган Cobalt автомашинаси кўздан кечирилганда, салонида бўлган икки фуқаро 5 450 дона «Регапен» ва 466 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Фарғонадан Тошкентга олиб келгани маълум бўлиб, ушбу дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
«Наманган – Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган Cobalt автомашинаси «Шарқ» ЙПХ масканида тўхтатилиб текширилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, Учқўрғон туманида яшовчи аёлга тегишли сумкада 590 дона «Селофен» ва 478 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланган.
Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида у мазкур дори воситаларини Тошкент шаҳрида кутиб турган, икки фуқарога олиб бориб бериши кераклиги маълум бўлди. Сергели туманида ушбу шахслар ҳам дори воситаларини қабул қилиб олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган. Чилонзор туманидаги меҳмонхонанинг улар вақтинча жойлашган хонасидан 137 дона «Селофен» ва 11 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Барча кучли таъсир қилувчи дори воситалари Қирғизистондан ноқонуний йўллар билан олиб келинган. Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан ушбу шахсларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
202views0replies
0

Комментарии