Бугун, 31 январь куни Бухоро вилоят судида 1—2 июль кунлари Нукусда содир бўлган воқеаларда айбланган 22 нафар судланувчига нисбатан суд ҳукми ўз ниҳоясига етди.
Суд мажлисини Жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон суди судялар ҳайъати судяси Элубай Aбибуллаев олиб борди.
Эслатиб ўтамиз, Бош прокуратура оммавий тартибсизликлар факти бўйича ушбу модданинг 4-қисми билан жиноят иши қўзғатган эди. Жиноят кодексининг 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз), шунингдек, бошқа моддалар.
Қорақалпоғистонда содир этилган оммавий тартибсизликлар тергов ҳаракатлари давомида жиноят иши бўйича Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси тартибида 14 киши ушланган эди.
Бир кун аввал воқеаларни ўрганаётган Мустақил парламент комиссияси суддан айбланувчига нисбатан айбланувчиларга жазо тайинлашда инсонпарварлик тамойиллари асосида, уларнинг содир этган қилмишларидан чин кўнгилдан пушаймон эканлиги, ўзига тўғри хулоса чиқаргани, қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлиги, оилавий шароити ва ижтимоий ҳолатини эътиборга олиб адолат мезонлари асосида ҳукм чиқаришни сўраган эди.
Суд қарорига кўра:
— Саламат Калилаев ЖКнинг 244-моддаси (оммавий тартибсизликлар) 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) қўлланилиб, 3 йил озодликдан махрум қилиш жазосига судланиб, ЖКнинг 62-моддаси (ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари) га асосан дастлабки уй қамоғида ўтирган 6 ой 4 куни тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ учун 2 йил 5 ой 26 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилиб, ЖКнинг 72-моддаси (шартли ҳукм қилиш) қўлланилиб, жазо 3 йил синов муддати билан шартли деб белгиланди;
— Бердах Генжебаев ЖКнинг 164-моддаси (босқинчилик) 2-қисми “б” банди, 227-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) 2-қисми “а” банди ва 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, ЖКнинг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) тартибида 5 йил озодликни чеклаш жазосига судланиб, ЖКнинг 62-моддаси тартибида, дастлабки қамоқда сақланган 1 ой 19 куни чегирилиб, ўташ учун 4 йил 10 ой 11 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилиб, унга нисбатан қўлланилган уй қамоғи эхтиёт чораси бекор қилинди.
ЖКнинг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, Нурлан Султамуратов 3 йил, Полат Нурниязов 4 йил, Қаҳарман Сейтимов 5 йил, Саиыпназар Калимов ва Арыслан Темирханов 6 йилдан, Амирбек Адилбеков 7 йил;
Бахтияр Кадирбергенов ЖКнинг 244-моддаси 3-қисми ва 277-моддаси (безорилик) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 7 йил;
Полат Шамшетов ЖКнинг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 45 (муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш), 57-моддалари қўлланилиб, 3 йил мансабдорлик лавозимларида ва ички ишлар тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 6 йил;
Сейдабулла Медетов ва Нурлан Найыпов ЖКнинг 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “а”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида, хар бири 7 йилдан;
Разбек Бекмуратов ЖКнинг 244-моддаси 3-қисми ва 247-моддаси (ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи моддаларни, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмаларини қонунга хилоф равишда эгаллаш) 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 8 йил;
Султанбек Каипов ЖКнинг 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 8 йил;
Даўлетмурат Джиемуратов ЖКнинг 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) 4-қисми билан айбсиз деб топилиб, Жиноят-процессуал кодекси (ЖПК)нинг 83-моддаси (реабилитация асослари) 3-бандига асосан оқланиб, ЖКнинг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, 8 йил;
Байрам Сейтниязов ЖКнинг 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми «а», «г» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 8 йил;
Аллабай Тоқимбетов ЖКнинг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, 8 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоларига судландилар.
Озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланганларга нисбатан тайинланган жазо муддатларини улар қамоққа олинган кундан бошлаб ҳисобланиши белгиланиб, жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Азамат Нуратдинов ЖКнинг 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 5 йил, ЖКнинг 62-моддасига асосан дастлабки қамоқда ўтирган 6 ой 13 куни чегирилиб, ўташ учун 4 йил 5 ой 17 кун;
Ахмет Сметуллаев ЖКнинг 159-моддаси 4-қисми билан айбсиз деб топилди ва оқланди, ЖКнинг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб 5 йил, ЖКнинг 62-моддасига асосан дастлабки қамоқда ўтирган 6 ой 22 куни чегирилиб, ўташ учун 4 йил 5 ой 8 кун;
Азамат Турданов ЖКнинг 159-моддаси 4-қисми билан айбсиз деб топилди ва оқланди, ЖКнинг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 45, 57-моддалари қўлланилиб 3 йил мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил, ЖКнинг 62-моддасига асосан дастлабки қамоқда ўтирган 6 ой 25 куни чегирилиб, ўташ учун 4 йил 5 ой 5 кун озодликни чеклаш жазосига судландилар.
Озодликни чеклаш жазосига судланган А. Нуратдинов, А. Сметуллаев ва А. Турданов суд залида қамоқдан озод қилинди.
Лолагул Каллыханова ЖКнинг 159-моддаси 4-қисми, 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми «а», «б», «г» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланиб, ЖКнинг 62-моддасига асосан дастлабки қамоқда ўтирган 6 ой 24 куни тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ учун 7 йил 5 ой 6 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилиб, ЖКнинг 72-моддаси қўлланилиб,жазо 3 йил синов муддати билан шартли деб белгиланиб, суд залида қамоқдан озод қилинди.
Давлетмурат Тажимуратов ЖКнинг 159-моддаси 4-қисми, 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а» банди, 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми «а», «б», «г» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 16 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланиб, жазонинг дастлабки 2 йилини турмада, қолган қисмини қаттиқ тартибли колонияда ўташ белгиланди.
Шунингдек, судланганлар Даўлетмурат Тажимуратов, Л.Каллыханова, А.Турданов, А. Сметуллаев ва Д.Джиемуратовнинг айбидан ЖКнинг 28,104-моддаси 3-қисми «а» банди, судланганлар Р. Бекмуратов билан С.Каиповнинг айбидан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «а» банди (ушбу ҳаракатлар ЖКнинг 244-моддаси 3-қисми билан қамраб олинганлиги сабабли), судланган А.Нуратдиновнинг айбидан ЖКнинг 244-1-моддаси 3-қисми «г» банди (қўйилган айблов ўз тасдиғини топмаганлиги сабабли) чиқарилди.
Бундан ташқари, содир этилган жиноятлар оқибатида етказилган 6,8 миллиард сўмдан ортиқ зарарнинг 256 миллион сўми қопланганлиги инобатга олиниб, қопланмаган 6,5 миллиард сўмдан зиёд миқдордаги моддий зарарларни судланганлардан солидар тартибда ундириш, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган 228 миллион сўм зарарни судланган Д.Тажимуратовдан ундириш, судланганларга тегишли бўлиб жиноят иши доирасида хатловга олинган мол-мулкларни келтирилган зарарни қоплашга қаратиш белгиланди.
Мазкур ҳукмдан норози тарафлар Қорақалпоғистон Республикаси суди орқали Олий суднинг ЖИБ судлов ҳайъати апелляция инстанциясига процессуал қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларда шикоятлар беришга, прокурор эса протест билдиришга ҳақли эканлиги маълум қилинади.
Шунингдек, жиноят ишини тергов қилиш давомида йўл қўйилган айрим хато-камчиликларга нисбатан хусусий ажрим чиқарилди.