Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда аҳолини алдаб, ҳашаротларга қарши дори сотаётган сохта СЭС ходимлари ушланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолини "сохта СЭС" ходимларидан огоҳлантирди.

332views0replies
0

ССВ

Тошкентнинг Миробод туманидаги "Мовароуннаҳр" маҳалласи аҳолисига ўзларини "Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати туман бўлими ходимлари (СЭС)” дея таништириб, турли ҳашаротларга қарши дориларни пуллаётган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Санэпидхизмат матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, сохта СЭС ходимлари дея ўзларини таништираётганлар келиб чиқиши номаълум дориларни фирибгарлик йўли билан сотишган.
Қолаверса, Санэпидхизмати фуқароларни огоҳликка чақириб, юқоридаги ҳолатга дуч келганда, дори сотаётган фуқаролардан хизмат гувоҳномаси, қайси ташкилот ёки бошқармада фаолият юритиши, зарарсизлантирувчи восита сотиши ва сотиб олишига асос сўрашга ҳақли эканлигини таъкидлади.
Шунингдек, видеода кўрсатилган "сохта СЭС ходимлари" Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси, Тошкент шаҳар Дезинфекция станцияси ва туман ҳудудий бўлимларида фаолият юритмаслиги маълум қилинди.
332views0replies
0

Комментарии