Поиск
RUUZ

Общество

Нукусда икки нафар боланинг заҳарланиши "хотланч"дан экани рад этилди

Аниқланишича, болалар кемирувчиларга қарши дори воситасини ошхона ва битта хонага сепишган. Сепиш вақти ва сепганидан сўнг хоналарда ўткир ҳид сезилган.

173views0replies
0

UzNews.uz

Аввалроқ, Нукусда икки нафар бола заҳарланиш аломати билан шифохонага ётқизилгани ҳамда уларнинг бири вафот этгани ҳақида хабар бергандик. ССВ ҳолат юзасидан маълумот берди. 
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 25 январь куни бемор Б.Б. тушликда укаси М.А. билан бирга уйига яқин жойдаги озиқ-овқат дўконидан тез тайёрланадиган лапша маҳсулотини сотиб олиб, тайёрлаб истеъмол қилишган. Лапша маҳсулотини тайёрлаш жараёнида маҳсулотда айниш белгилари, ўзга ёт ҳид ва таъм сезилмаган.
Ўша куни 17:00-18:00 ларда Б.Б. уйида 1-1,5 йилдан буён целофан пакетда сақланиб турган, кукун кўринишидаги кемирувчиларга қарши дори билан уй атрофи, ошхона ва битта хонага сепиб чиққан. Кемирувчиларга қарши дорини сепиш вақти ва сепганидан сўнг хоналарда ўткир ҳид сезилган.
2023 йил 26 январь куни соат М.А. 7:00-8:00 ларда, Б.Б соат 9:30-10:00 ларда қайд қила бошлаган. Белгилар ўтиб кетмагандан сўнг тушлик вақтида тез ёрдам чақирилган. Лекин ота-онаси томонидан уйда даволаниш маъқул кўрилган. М.А. ва Б.Б. қайд қилишга қарши дорилар қабул қилишган.
Ўша куни тунги соат 23:00-24:00 лар атрофида М.А. ва Б.Б.лар такрорий қайд қила бошлашган. 27 январь куни соат “Тез ёрдам” чақириб, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиалига юборилади.
Шифокорлар томонидан беморларга "Фосфорорганик бирикмалардан ўткир заҳарланишнинг оғир ва ўрта оғир даражаси" бирламчи ташхиси қўйилган.
М.А. келгандаги аҳволи оғир ҳолатда, реанимацион чора-тадбирлар олиб борилишига қарамасдан беморда 27 январь соат 09:24 да биологик ўлим қайд қилинди. Б.Б нинг аҳволи қониқарли бўлиб, соғлиғи шифокорлар назоратига олинган.
Юқоридаги ҳолат бўйича такрорий мурожаатлар бўлмаган ва профилактик ишлар давом эттирилмоқда.
173views0replies
0

Комментарии