ФВВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 28 январь куни соат 10:50 да Яккасарой тумани "Қушбеги" МФЙ Ш.Руставели кўчасида ҳаракатланиб кетаётган Mersedes-Benz русумли ўйловчи ташишга мўлжалланган автобусда ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган.
Ҳайдовчининг бирламчи маълумотидан автобуснинг мотор қисмида носозликлар юзага келганлиги учун, йўловчиларни тушириб автосаройга қайтаётган вақтда двигателда ёнғин келиб чиққан.
Шунга кўра, 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 10:54 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 10:58 да бартараф этилган.
"Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда", - дейилади хабарда.