Поиск
RUUZ

Происшествия

Навоийда "Афросиёб" поезди 1000 га яқин қўйлар подасини уриб кетди

Мазкур ҳолат қўйлар эгаси қоидаларни бузганлиги ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖга етказилган зарар учун маъмурий жазога тортилди.

464views0replies
0

Видеодан кадр

"Афросиёб" поезди темир йўлдан ўтаётган қўйларни уриб юборгани акс этан видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон темир йўллари АЖ муносабат билдирди.
Унга кўра, жорий йилнинг 24 январь куни "Тошкент – Бухоро" йўналишида юқори тезликда ҳаракатланувчи 770-сонли "Афросиёб" поезди "Маликобод" ва "Қизилтепа" бекатлари оралиғида ҳаракатланаётганда, қўйлар подасидан бир неча бош қўйларни уриб юборган.
Аниқланишича, 1000 га яқин қўй подаси темир йўлни нотўғри жойда кесиб ўтиб, ҳимоя панжарасини бузиб ўтган. Лекин воқеа жойидан 300 метр узоқликда чорва молларини ҳайдаш учун махсус ажратилган жой мавжуд бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан текширув ўтказилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Қўйлар эгаси қоидаларни бузганлиги ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖга етказилган зарар учун маъмурий жазога тортилган.
Ҳозирда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ раҳбарияти томонидан мазкур ҳудуд бўйлаб қўшимча панжара (икки қаватли тўсиқ) ўрнатиб, эски панжараларни тиклаш ва қўшимча панжараларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
464views0replies
0

Комментарии