Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент шаҳар ҳокимлиги савдо марказлари, дўконлар ва истироҳат боғлари фаолиятига нисбатан илгари киритилган чекловларни бекор қилди

Тошкент шаҳрида 15 январдан бошлаб барча дўконлар (озиқ-овқат дўконларидан ташқари), савдо марказлари ва истироҳат боғлари соат 10:00 дан 17:00 гача қатъий ишлаши керак эди.

232views0replies
0

UzNews.uz

Aввалроқ, пойтахт аҳолисини газ ва электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш мақсадида савдо марказлари, дўконлар ва истироҳат боғларига чеклов ўрнатишга қарор қилингани ҳақида хабар эдик.
“Мамлакатда кузатилаётган аномал совуқ об-ҳаво муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳардаги барча савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, кўнгилочар савдо марказлари ва истироҳат боғларини вақтинча қисқартирилган иш режимига ўтказишни тавсия қилган эди, озиқ-овқат дўконлари ва умумий овқатланиш корхоналари бундан мустасно. Бу аҳолини электр энергияси ва газ билан тўлиқ таъминлаш мақсадида амалга оширилди.
Aйни пайтда ҳаво ҳароратининг ошиши ва вазият барқарорлашгани муносабати билан пойтахт ҳокимлиги томонидан юқоридаги барча корхоналарнинг одатдагидек ишлашига рухсат берилди.
232views0replies
0

Комментарии