Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан ёқилғи қуйиш шохобчаларида ўтказилган тест хариди жараёнида AИ-80 русумли бензиннинг AИ-91 ва AИ-92 маркаси остида сотилиши фактлари аниқланди.
Текширув натижасида Самарқанд вилоятидаги “Triada ekspress servis” МЧЖ, “Turop Godir” МЧЖ ва “Muxammad neft oil” МЧЖ, шунингдек, Сирдарё вилоятидаги “SAID AGSM TEX SERVIS” МЧЖ, "Bekzod-5", “Murod Maqsad Trans” ва “LUX PETROL” МЧЖларга қарашли ёқилғи қуйиш шохобчаларида қонунбузарликлар аниқланди
Қўмита ўрганиш натижаларига кўра, бензиннинг нотўғри сотилиши, шунингдек, истеъмолчиларга тўлиқ ҳажмларда қуйиб бермаслик натижасида етказилган зарар миқдори қарийб 489 миллион сўмни ташкил этганини қайд этди.
"Ҳозирда етказилган зарарни қоплаш ва истеъмолчилар билан қайта ҳисоб-китоб қилиш ишлари олиб борилмоқда", — дейилади хабарда.