• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 23 января 2023

Ортиқхўжаевнинг ўрнига келган Раҳмонов пойтахтда 40 та мини поликлиника ташкил этиш учун 900 млн сўм ажратишни буюрди

Бу маблағлар маҳаллаларда 40 та контейнерларни клиникага айлантириш, жумладан, таъмирлаш, коммуникация тизимларига уланишга йўналтирилади.

240
0
ССВ

Аввалроқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва пойтахт ҳокимлиги томонидан лойиҳа ишлаб чиқилиб, унинг доирасида Тошкент шаҳрининг 12 туманида 170 та маҳалла тиббиёт пунктини ташкил этиш режалаштирилгани ҳақида хабар берган эдик

Ушбу клиникалар икки ўринга мўлжалланган бўлиб, барча зарур дори воситалари ва тиббий асбоб-ускуналар, жумладан, ЭКГ аппарати ва кислород баллонлари билан жиҳозланган. Шунингдек, 2 нафар умумий амалиёт шифокори ва 2 нафар ҳамшира томонидан аҳолига жойида тиббий хизмат кўрсатилади.

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов "Зангиота-1" ва "Зангиота-2" шифохоналари ҳудудида аввал ўрнатилган 40 та контейнерни қайта жиҳозлаш учун 900 миллион сўм ажратиш тўғрисида қарор қабул қилди. 

Бу маблағ Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари захирасидан ажратилиб, контейнерларни таъмирлаш ва коммуникацияларни (иссиқлик, сув таъминоти, канализация ва электр таъминоти) ётқизиш учун сарфланади.

Лойиҳага кўра, биринчи босқичда энг кўп поликлиникалар Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларида (7 ва 6 тадан), Мирзо Улуғбек туманида 4 тадан ва бошқа туманларда 2-3 тадан поликлиникалар ташкил этилади. Йил охиригача Тошкент шаҳрининг барча туманларида жами 170 та мини поликлиника ташкил этилади.

240
0