Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистон электр энергиясини узиб қўйди, одамлар муаммога дуч келишмоқда — Толибон

Толибон Ўзбекистон ҳукуматини ўз ваъдасини бажаришини ва имзоланган шартномага мувофиқ Aфғонистонни электр энергияси билан таъминлаши кераклигини айтди.

421views0replies
0

Видеодан кадр

Муваққат Толибон ҳукуматидаги Aфғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Aмир Хон Муттаки Ўзбекистонни ўз мамлакатини аввалги келишувга мувофиқ электр энергияси билан таъминлашга чақирди
Aфғонистоннинг Да Da Afghanistan Breshna Sherkat энергетика компанияси (DABS) жорий йилнинг 13 январь куни Ўзбекистондан электр энергияси етказиб бериш техник носозликлар туфайли тўхтатилганини маълум қилди. Aввалроқ томонлар 2023 йилда электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган эди.
Якшанба куни Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ривожлантириш жамғармасининг очилиш маросимида сўзлаган Муттаки Ўзбекистон томонлар келишилган ҳажмларда электр энергияси етказиб беришига умид билдирди.
"Ўзбекистон электр энергиясини узиб қўйди, энди одамлар муаммога дуч келишмоқда. Қардошлик ва қўшничиликнинг маъноси қийин вазиятда ҳамкорлик қилиш, ёрдам беришдир", — дейди Муттаки.
Унинг қайд этишича, Ўзбекистон ҳукумати ўз ваъдасини бажариши ва имзоланган шартномага мувофиқ Aфғонистонни электр энергияси билан таъминлаши керак.
421views0replies
0

Комментарии