Поиск
RUUZ

Общество

ДХХ Наманганда салкам 3 кг наркотик моддаларни олиб кетаётган шахсларни ушлади

Аниқланишича, моддалар Тожикистон ва Қирғизистондан учинчи шахслар орқали ўтказилган.

43views0replies
0

Видеодан кадр

“Тошкент – Наманган” йўналишида ҳаракатланаётган Cobalt Поп туманида текширилганида, унинг юкхонасида 1 кг 874 гр "опий" моддаси борлиги ва у машинада йўловчи сифатида кетаётган фуқарога тегишли экани маълум бўлди.
Аниқланишича, ушбу модда Тошкент вилояти Бекобод туманига Тожикистондан учинчи шахслар орқали ўтказилган.
Шунингдек, "Наманган – Тошкент" йўналишида ҳаракатланаётган Lacetti ҳам Поп туманида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, 901 гр "опий" моддаси борлиги ва у машинада йўловчи сифатида кетаётган шахсга тегишли экани маълум бўлди.
Аниқланишича, ушбу наркотик модда Наманган вилоятига учинчи шахслар орқали Қирғизистондан ўтказилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
43views0replies
0

Комментарии