Поиск
RUUZ

Общество

ДХХ ва Бош прокуратура лавозимидан бўшатилган Ортиқхўжаев устидан ўрганиш олиб боради

Президент ДХХ ва Бош прокуратурага бугун лавозимидан озод этилган мутасаддиларнинг фаолиятини ўрганиш ва қонун бузилишлари аниқланган тақдирда, қатъий жавобгарликка тортишни буюрди.

725views0replies
0

UzNews.uz

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги йиғилишда ҳокимлар, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари уйма-уй юриб, аҳолидан хабар олишлари кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Автомобилга газ қуйиш шохобчаларида давом этаётган ўғирликларга барҳам бериш шартлиги таъкидланди.
Мисол учун, ўтган ҳафтада биргина Вобкент тумани ва Бухоро шаҳридаги 3 та шохобчада 26 миллион кубметр (26 миллиард сўмлик) газдан яширинча фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Ушбу газ ҳажми билан 44 минг хонадонни ёки битта катта туман аҳолисини 1 ой газ билан таъминлаш мумкин эди.
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Валиевга шу масалада тартиб ўрнатиш топширилди.
Умуман, Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратурага бугун лавозимидан озод этилган мутасаддиларнинг фаолиятини ўрганиш ва қонун бузилишлари аниқланган тақдирда, қатъий жавобгарликка тортиш топширилди.
Эслатиб ўтамиз, президент иштирокидаги йиғилишда, Тошкент шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган Жаҳонгир Ортиқхўжаев, "Иссиқлик электр станциялари" АЖ раиси Фарход Абдурахманов ва Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев лавозимидан озод этилгани ҳамда учта йирик давлат энергетика компанияси раҳбарларига 3 ой синов муддати берилгани ҳақида хабар берган эдик.
725views0replies
0

Комментарии