Поиск
RUUZ

Общество

Энергетика вазирлиги электр ва газ таъминотидаги узилишлар сабабини маълум қилди

Тошкент шаҳри ва вилоятидаги газ ва электр тармоқларида носозликлар юзага келиб, таъминотда узилишлар содир бўлмоқда.

529views0replies
0

Энерегетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги қурилмаларда юкламанинг ортиши натижасида ҳудудларда электр ва газ таъминотида узилишлар кузатилаётганини маълум қилди.
Совуқ ҳаво ҳарорат туфайли қувурларда газ босимининг пасайиши, электр тармоқлари ва трансформатор пунктларида юкламаларнинг кескин ортиши кузатилмоқда.
Бунинг оқибатида ҳудудлардаги, хусусан, Тошкент шаҳри ва вилоятидаги газ ва электр тармоқларида носозликлар юзага келиб, таъминотда узилишлар содир бўлмоқда.
Хусусан, бугун кун давомида 100 дан ортиқ электр ва газ қурилмаларида юзага келган носозликлар бартараф этилди. Носозликларни бартараф этиш учун барча корхоналарда 24 соат фаолият юритувчи махсус бригадалар ташкил этилган бўлиб, улар зарур транспорт воситалари, қўшимча электр ва газ қурилмалари захиралари билан таъминланган.
Бундан ташқари тармоқларда юкламани камайтириш ҳамда энергия ресурсларини биринчи навбатда аҳоли ва тиббиёт муассасаларига етказиб бериш учун йирик саноат корхоналарига газ ва электр энергияси етказиб бериш ҳажми кескин камайтирилган. Бундан ташқари, барча ҳудудлардаги кўча ёритиш чироқларининг бир қисми ўчирилиб, ундан тежалган электр энергияси аҳолига йўналтирилмоқда.
"Шу ўринда истеъмолчилардан вазиятни тўғри тушунган ҳолда энергия ресурслардан имкон қадар самарали фойдаланишларини, ностандарт, энергия самарасиз қурилмалардан фойдаланмасликларини илтимос қиламиз. Иқтисод қилинган электр энергияси бошқа хонадонларнинг чироғи ёнишига сабаб бўлади", - дейилади хабарда.
529views0replies
0

Комментарии