Поиск
RUUZ

Общество

“Док-1 Макс” препаратини Ўзбекистонга олиб кирган МЧЖнинг лицензияси бекор қилинди

“Quramax Medical” МЧЖга берилган лицензияни бекор қилиш ва яроқсиз дори воситаларини муомаладан чиқариш бўйича суд бўлди.

148views0replies
0

yandex.uz

Бугун, 13 январь куни Тошкент туманлараро иқтисодий судида “Quramax Medical” МЧЖга фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензияни бекор қилиш ва қўллаш учун яроқсиз дори воситаларини муомаладан чиқариш бўйича очиқ суд жараёни бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий Суд Матбуот хизмати хабар бермоқда. 
Суднинг ҳал қилув қарори билан “Quramax Medical” МЧЖга фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун берилган 2019 йил 10 декабрдаги П6580-сонли лицензия бекор қилиниши ва қўллаш учун яроқсиз дори воситалари муомаладан чиқарилиб, йўқ қилиниши белгиланди.
Суднинг ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ушбу ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, мазкур МЧЖ томонидан Ўзбекистонга олиб кирилган Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган “Док-1 Макс” препаратини истеъмол қилган 20 нафар бола ҳалок бўлди. Шунингдек, 10 нафардан ортиқ бола мазкур доридан заҳарланди
148views0replies
0

Комментарии