Поиск
RUUZ

Криминал

Божхона ва ФВВ муҳрларини сохталаштирган шахс деярли 6 йилга қамалди

У сохта иш ҳақи, реквизитлар ва масъул шахснинг имзосини қалбакилаштириб банкдан кредит олган.

292views0replies
0

Видеодан кадр

Фирибгар Божхона қўмитаси, Миллий гвардия ва ФВВнинг муҳр ва штампларини ўзлаштириб, қалбаки ҳужжат тайёрлаган.
Ҳужжатларни сохталаштириб 6 маротаба судланган собиқ божхона ходими яна қайта фирибгарлик жиноятини содир этди.
Маълум қилинишича, 1981 йилда туғилган фуқаро аввал Божхона қўмитасида иш юритувчи лавозимида ишлаган. Ўша жойнинг муҳр ва штампларининг намуналарини ўзлаштирган. Охирги маротаба ЖИБ Учтепа туман суди ҳукмига кўра, 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Қолаверса, Миллий Гвардия ва ФВВ мансабдор шахсларининг имзо, муҳр ва штампларини сохталаштиргани маълум бўлган.
Аниқланишича, судланувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ишламасада, Миллий гвардия ҳарбий қисми ходими эканлиги кўрсатилган 2021 йил 28 апрель санаси билан 2020-2021 йиллардаги иш ҳақи ва реквизитларга сохта муҳр, штамп ва масъул шахснинг имзосини қалбакилаштириб, муайян ҳуқуқни берувчи расмий ҳужжатни тайёрлаган ва банкдан 25 млн сўм кредит олишга эришган. Банк ходими эса у ҳужжатларни қалбаки ва сканер эканлигини билиб қолган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан суд иши ЖИБ Учтепа туман судида кўриб чиқилди ва унга нисбатан 5 йил 10 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
292views0replies
0

Комментарии