Поиск
RUUZ

Общество

Самарқанд аэропортида пневматик тўппонча ва ўқларни мамлакатга олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суд мазкур фуқарога жазо тайинлади.

108views0replies
0

Божхона Қўмитаси

Божхона қўмитаси Матбуот хизматининг хабарига кўра, Самарқанд аэропортида “Шереметево-Самарқанд” йўналишидаги авиарейс билан учиб келган фуқаронинг хатти-ҳаракати божхоначиларда шубҳа уйғотган. Шундан сўнг, холислар иштирокида текширув ўтказилган.
Натижада, Р.Ҳ.га тегишли багаж сумка белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, қиймати 5 млн сўмлик 1 дона калибри 4,5 мм бўлган пневматик тўппонча ҳамда ушбу тўппончага тегишли 4 дона сиқилган ҳаво балончалари ва 89 дона ўқларни тегишли рухсатномаларсиз олиб киришга уринганлиги фош бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят ишлари бўйича суднинг ҳукми билан ЖКнинг тегишли моддаларига мувофиқ, судланувчи Р.Ҳ.га БҲМнинг 5 баравари миқдорида — 1 500 000 сўм жарима жазоси тайинланди.
Шунингдек, ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олинган 1 дона калибри 4,5 мм бўлган пневматик тўпонча ҳамда ушбу тўппончага тегишли 4 дона сиқилган ҳаво балончалари ва 89 дона ўқлари тегишли тартибда йўқ қилинди.
108views0replies
0

Комментарии