• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 6 января 2023

Aлишер Қодиров аёлларнинг иш кунини қисқартиришни таклиф қилди

Депутат аёлларнинг иш кунини бир соат кеч бошлаб, бир соат эрта тугатиш таклифи билан чиқди.

367
0
t.me/commissionuz

Халқ таълими вазирлиги томонидан фарзанди МТТга бораётган бюджет ташкилотида ишлайдиган аёлларнинг иш ҳаққи камайтирилмаган ҳолда иш вақтини қисқартириш белгиланди. Ушбу ҳолат юзасидан Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Қодиров муносабат билдирди.

«Боғчадан фарзандини вақтида олишига вазифаси халақит бераётган аёлларга иш вақтини қисқартириш жуда яхши, лекин бу масаланинг ярми…

Ишлайдиган, оилали аёллар учун эрталаб ишга бир соат кечроқ келиш ва иш вақтидан бир соат вақтлироқ кетишни расмийлаштириш керак. Aёл ходимнинг иш самарадорлиги сезиларли ошади, оилада муҳит ўзгаради.

Қолаверса, натижа кўп ишлаш эмас, самарали ишлашнинг ҳосили эканини ҳамма тан олмаса ҳам, жуда яхши билади», — дея фикр билдирган Алишер Қодиров.

367
0