Поиск
RUUZ

Общество

Президентга бошланғич синфлар учун ишлаб чиқилган янги авлод дарсликлари тақдим қилинмоқда — фото

Янги ўқув йилидан бошлаб 14 та мактабларда янги дарсликлар бўйича таълимни олиб бориш режалаштирилган.

60views0replies
0

president.uz

Бугун, 29 декабрь куни Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Конгресс-холлда бошланғич синфлар учун жорий этилаётган янги авлод дарсликларининг тақдимоти билан танишмоқда. 
Қайд этилишича, янги авлод дарсликлари тақдимотида таништириладиган ўқув-методик комплекслар (ЎМК) асосини Танқидий фикрлаш, Жамоавий ишлаш, Ижодкорлик (Креативлик) ва Мулоқот қилиш кўникмаларини ривожлантириш (4К) тамойили ташкил этади.
Уларни ишлаб чиқишда халқаро дастурлар томонидан ўқувчиларнинг муваффақиятларини баҳолашда қўлланиладиган намунавий топшириқлар ўрганиб чиқилди ва асос қилиб олинди (PISA, PIRLS, TIMSS, EGMA, EGRA).
Ўқув методик комплекслар фаол ўқув жараёни учун тўлиқ материаллар тўплами: дарсликлар, машқ дафтарлари, ўқитувчилар учун услубий қўлланмаларни ўз ичига олади.
Шунингдек, Estudy электрон таълим платформаси ҳам ушбу тизимга уйғун тарзда киритилган. У математика, табиатшунослик, информатика каби фанлар бўйича ўқув курсларни ҳамда эгалланган билимларни мустаҳкамлаш учун 300 дан зиёд онгни оширадиган ўйинли вазифаларни ўз ичига олади.
1-3 синфлар учун тақдим этилган дарсликларнинг бир қисми, хусусан, тасвирий санъат, ўзбек тили ва мусиқий саводхонлик бўйича китоблар кенгайтирилган реаллик технологияларидан фойдаланилган ҳолда ишлаб чиқилган.
Бу ўқувчиларни фанга янада кўпроқ қизиқтириш ҳамда бугунги ўсмирлар ҳаётида муҳим бўлган гаджетларни фойдали воситага айлантириш мақсадида ишлаб чиқилди. Кенгайтирилган реаллик иловаси 1 марта юклаб олинади ва офлайн режимида ишлайди.
Янги авлод дарсликлари бўйича республикамиз бўйича 14 та тажриба мактаблари танлаб олинди.
Янги ўқув йилидан бошлаб ушбу мактабларда янги дарсликлар бўйича таълимни олиб бориш режалаштирилган. Уларнинг ўқитувчилари семинар-тренингларда қатнашиб, ўқитишнинг янги методикаларини ўзлаштирдилар.
Мазкур мактаблар мисолида мамклатимиздаги барча ўрта умумтаълим ўқув муассасалар учун техник ва инфратузилма стандартлари ишлаб чиқилади.
60views0replies
0

Комментарии