Поиск
RUUZ

Общество

Фарғонада ўқитувчини калтаклаб, тан жароҳати етказган аёл жазоланди

Ўқувчи дарс пайтида ташқарига чиқиб кетиши сабаб ўқитувчи унга танбеҳ берган. Ўқувчи эса ўзининг яқинларини айтиб келган. Натижада, жанжал юз берган.

141views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, Фарғонадаги мактабда ўқувчи дарс пайтида ташқарига чиқиб кетиши сабаб ўқитувчи билан тортишиб қолгани, шундан сўнг ўқувчи икки нафар аёл яқини Р.У. ҳамда У.Р.ни айтиб келиб, жанжал қилгани ҳақида хабар бергандик.
Жанжал натижасида икки нафар ўқитувчи тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилишган.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Марғилон шаҳар судида кўриб чиқилди.
Унга кўра, ўқитувчини калтаклаганлиги учун У.Р МЖтКнинг 41 ва 2- моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, БҲМнинг 5 баравари ( 1 млн 500 минг сўм) миқдорида жаримага тортилди.
141views0replies
0

Комментарии