Поиск
RUUZ

Общество

ДХХ “Док-1 Макс” дорисини Ўзбекистонга олиб кирган МЧЖ мансабдорларига жиноят иши қўзғатди

Ҳолат юзасидан гумонланувчи шахслар ДХХ Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

163views0replies
0

Видеодан кадр

Самарқандда “Док-1 Макс” дорисини истеъмол қилган 18 нафар бола вафот этгани кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Давлат хавфсизлик хизмати хабарига кўра, Ҳиндистон давлатининг “Marion Biotech Pvt. Ltd” компаниясига тегишли мазкур дори воситаcи Ўзбекистонга “Quramax Medical” МЧЖ томонидан импорт қилиниб, савдога чиқарилган. 
Таъкидланишича, препарат уй шароитида болаларга шифокор рецептисиз, ота-оналар томонидан мустақил ёки дорихона сотувчиларининг тавсияси билан шамоллашга қарши восита сифатида нотўғри қўлланилган.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази хулосасига кўра, “Док-1 Макс” сиропи меъёрий ҳужжатда белгиланган талабларга жавоб бермайди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Давлат хавфсизлик хизматининг Тергов бошқармаси томонидан “Quramax medical” МЧЖ ҳамда “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 186-3 моддаси (Сифатсиз дориларни сотиш тўғрисида) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахслар ДХХ Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.
163views0replies
0

Комментарии