Поиск
RUUZ

Общество

Чет элликларнинг Ўзбекистон чегараси орқали ўтишида биографик ва биометрик маълумоти йиғилади

Тегишли қарор лойиҳаси эълон қилинди.

60views0replies
0

UzNews.uz

"Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Давлат чегараси орқали ўтишида биографик ва биометрик маълумотларини йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва алмашишнинг вақтинчалик тартибини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарор лойиҳасида хорижий фуқароларнинг биометрик ва биографик маълумотларини тўплаш зарурлиги қайд этилган. 
Қайд этилишича, қарор лойиҳаси қабул қилинишининг заруриятида айтилишича, бугунги кунда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон ҳудудига меҳмон, меҳнат, хизмат, таълим олиш, даволаниш, зиёрат, дам олиш мақсадида келиб кетмоқда. Амалиётда, айрим шахслар Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидан ўтишда ҳаракатланиш ҳужжати сифатида муайян ҳужжатни тақдим этиб, Ўзбекистон ҳудудида бўлган даврда эса бошқа давлат фуқаролиги (ёки бошқа биографик маълумотлар билан) ҳужжатни тақдим этиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўз хоҳишларига кўра жойлаштириш воситаларида, даволаш муассасаларида ёки уй-жой майдонида рўйхатдан ўтишда, уларга давлат хизматлари кўрсатишда ҳамда шахсни идентификация қилиш билан боғлиқ ҳаракатларда ахборот тизимларида номувофиқликлар мавжуд.
Мазкур қарор лойиҳаси билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Давлат чегараси орқали ўтишида биографик ва биометрик маълумотларини йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва алмашишнинг вақтинчалик тартиби тасдиқланмоқда.
60views0replies
0

Комментарии