• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 26 декабря 2022

Қашқадарёдаги шифохонада портлаш содир бўлди: жабрланганлар бор

Вилоят ИИБ воқеа тафсилотларини маълум қилди.

747
0
nasafnews.uz

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли саломатликни тиклаш шифохонасида газ босими ортиб, портлаш юз берди. Ҳолат юзасидан Вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 24 декабрь тахминан соат 07:00 ларда Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ навбатчилик қисмига Қарши шаҳар "Равоқ" маҳалласида жойлашган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли саломатликни тиклаш шифохонаси иккинчи қаватидаги хоналардан бирида чақнаш содир бўлган.

Натижада, икки нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 259-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

747
0