Поиск
RUUZ

Общество

Бухорода ғозлар ўлдирилиб, йўл бўйига осиб кетилган

Ҳолат юзасидан вилоят экология бошқармаси изоҳ берди.

251views0replies
0

Facebook

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятида ёввойи ғозлар ўлдирилиб, йўл бўйига осиб қўйилганлиги акс этган суратлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят экология бошқармаси матбуот хизмати расмий изоҳ берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 23 декабрь куни Бухоро вилояти "Сармой" МФЙ А-380 магистрал йўл ёқасида жойлашган "КЭМП" ошхонаси рўпарасида ўрдак ва ғозлар ўлдирилиб, осиб кетилган. Ўрганишлар давомида бу ҳолат 2 нафар номаълум фуқаро томонидан амалга оширилганлиги аниқланган.
Осиб қўйилган ғозлар "КЭМП" ошхона раҳбари Д.Х томонидан ўша куннинг ўзида бартараф этилган.
"Ҳуқуқбузарларнинг шахсига ойдинлик киритиш ва амалдаги қонунчилик асосида чора кўриш учун вилоят ИИБга бирламчи ҳужжатлар тақдим этилди, - дейилади хабарда.
251views0replies
0

Комментарии