Поиск
RUUZ

Погода

Яқин кунларда ҳаво ҳарорати +15 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Синоптиклар Ўзбекистонда бир ҳафталик об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

143views0replies
0

UzNews.uz

Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, Туркманистон ҳудудидан нам ва илиқ ҳаво кириб келишида фақат Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларининг баъзи жойларида кучсиз ёмғир ёғади, шимолда ва чўл ҳудудларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати +7...+12 даража илиқ, баъзи жойларда ҳаво ҳарорати +15 даражагача кўтарилади.
28 декабрда нам ҳаво массаси жанубий вилоятлардан республиканинг марказий ҳудудларига силжийди. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғади, қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -2 даража совуқ +3 даража илиқ, кундузи +5...+10 даража илиқ атрофида бўлади.
29-30 декабрь кунлари республика бўйича ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли кам. Ҳарорат кечаси -2 даража совуқ +3 даража илиқ атрофида бўлади, кундузи ҳарорат +2...+7 даража илиққача пасаяди.
Республиканинг баъзи жойларига туман тушади. Ушбу ҳафтада тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
143views0replies
0

Комментарии