• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 24 декабря 2022

2023 йилдан 12 та давлат бошқаруви органлари фаолияти тугатилади — рўйхат

Тугатилаётган давлат бошқаруви органларининг вазифа ва функциялари тегишли вазирлик ва идораларга ўтказилади.

1301
0
UzNews.uz

2023 йил 1 январдан бошлаб тугатилаётган республика давлат бошқаруви органларининг рўйхати:

1. Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги;

2. Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги;

3. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги;

4. Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги;

5. Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги;

6. Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги;

7. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги;

8. Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги;

9. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги “Ўзбекчорванасл” агентлиги;

10. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси;

11. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази;

12. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси.

1301
0