• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 23 декабря 2022

Самарқандда 13 ёшли қизни 2 йил давомида зўрлаб, ҳомиладор қилган эркак 12 йилга қамалди

Самарқанд шаҳар суди томонидан мактаб ўқувчисини зўрлаган эркакка ҳукм ўқилди.

1320
0

2021 йил ноябрь ойида Самарқанд шаҳридаги мактабда таҳсил олувчи 13 ёшли қиз ҳомиладор бўлиб қолгани ҳақидаги хабар бергандик

Текширув давомида қизни у билан бир уйда бирга яшаб келаётган онасининг хонадоши зўрлагани, зўравонлик қизнинг 11 ёшидан бошлангани аниқланганди.

Мазкур эркакка нисбатан Самарқанд шаҳар суди томонидан жазо тайинланган. Буни Олий суд Ахборот хизмати UzNews.uz’га тасдиқлади.

Маълум қилинишича, суд ҳукми билан айбдор Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисмида (Ўн тўрт ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахснинг номусига тегиш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган.

Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилган ҳолда судланувчига 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

1320
0