Поиск
RUUZ

Общество

Паркент туманида дарахтларнинг ноқонуний кесилиши ортидан ободонлаштириш бўлими бошлиғига жиноят иши қўзғатилди

Аниқланишича, ободонлаштириш бўлими томонидан дарахтларнинг кесилиши оқибатида салкам 600 млн сўм зарар етказилган.

56views0replies
0

Тошкент вилояти Экология бошқармаси

Аввалроқ, Тошкент вилоятида Паркент туманида 57 туп кўп йиллик соғлом дарахтлар кесиб ташлангани ҳақида хабар бергандик
Вилоят прокуратураси хабарига кўра, туман Ободонлаштириш бўлими томонидан туманнинг “Қизил тоғ” МФЙ ҳудудидаги қуриб қолган дарахтларни кесиш юзасидан Давлат хизматлари агентлигига электрон шаклда мурожаат қилинган. 
Жараёнда масъулиятсизликка йўл қўйилганлиги натижасида рухсат берилган дарахтлардан ташқари 7 тўп дарахтлар ҳам кесилган ва ўсимлик дунёсига 587 млн 503 минг 185 сўмлик зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан туман ободонлаштириш бўлими бошлиғи ва бошқаларга нисбатан Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан ЖКнинг 198-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
56views0replies
0

Комментарии