Андижон вилояти ФВБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 22 декабрь куни соат 19:15 да Андижон шаҳар “Далварзин” МФЙ С.Абдулла 5-тор кўчаси 5-уйда ёнғин содир бўлган.
Ёнғин ўчириш вақтида 1982 йилда туғилган уй эгасининг фарзандлари: 2007 йилда туғилган Ш.Р., 2009 йилда туғилган Ш.Р., 2017 йилда туғилган Ш.M.ларнинг 100 фоиз куйган холда жасади топилган.
Ёнғинга 4 та ЁҚЭлар жалб этилган. Воқеа жойига қутқарувчилар 19:19 да етиб боришган. Ёнғин 19:22 да ўраб олиниб, 19:32 да ўчирилган.
Аниқланишича, ёнғиндан уйнинг 180 кв.м. майдони сақлаб қолинган. Ёнғинни сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Воқеа жойига вилоят ФВБ бошлиғининг биринчи ўринбосари-Штаб бошлиғи полковник Ж.Каримов, вилоят ФВБ ТБХ навбатчи сменаси, шаҳар ФВБ бошлиғи подполковник И.Азизов, шаҳар ИИБ ТТГ аъзолари чиққан.