Поиск
RUUZ

Общество

Кейинги 10 йил ичида 530 та янги қудуқлар бурғуланиб, 365 млрд куб метр табиий газ захиралари яратилади — “Ўзбекнефтгаз” АЖ

"Ўзбекнефтгаз” АЖ Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасидан сўнг бажарилиши лозим бўлган барча вазифаларни белгилаб олди.

81views0replies
0

"Ўзбекнефтгаз” АЖ

“Ўзбекнефтгаз” АЖ олдига қўйилган бу вазифаларни бажариш учун бугундан олдига аниқ мақсадларни қўйиб олди ҳамда нефть ва газ геология-қидирув ишларининг 10 йиллик дастурини ишлаб чиқиш ишларини бошлади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ нефть ва газ геология-қидирув ишларининг режаларига асосан келгуси 10 йиллик дастур доирасида:
15,6 минг кв. км 3Д сеймик-қидирув ишлари бажариш, 211 та янги майдонларни бурғилашга киритиш, 1700 минг метр излов-қидирув бурғилаш ишларини бажариш ва 530 та янги қудуқларни бурғулаш ва ушбу тадбирларни молиялаштиришга қарийиб 3,4 млрд доллар маблағ ажратиш режалаштирилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан келгуси 10 йил давомида юқоридаги тадбирларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш натижасида 40 дан ортиқ янги углеводород конларини очиш ҳамда 365 млрд куб метр табиий газ ва 16 млн тонна суюқ углеводород захираларини ўстириш кўзда тутилган.
Ушбу давр мобайнида “Ўзбекнефтгаз” АЖ бўйича углеводород қазиб чиқариш ҳажмларининг ўрнини янги заҳиралар билан 100 фоиз қоплаб бериш ва бу орқали Республика углеводород хом ашё заҳиралари балансини қайта тиклаш, шунингдек аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва саноат корхоналарини узлуксиз равишда ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаб бериш учун арзон ва етарли хом ашё заҳираларини яратиш мақсад қилинган.
“Геология-қидирув ишлари олиб борилишида янги технологияларни жорий этиб, илк бор чуқур қатламларда газ қазиб чиқариш ишларини бошлаймиз, жумладан, Устюртнинг юқори истиқболга эга чуқур қатламларида қидирув ишларига нуфузли хорижий инвесторлар жалб қилинади”, – деб, таъкидлади президент.
Шундан келиб чиқиб, “Ўзбекнефтгаз” АЖ нефть ва газ геология қидирув ишларини асосан, Устюрт регионининг 6,0 км ва ундан ортиқ, ва Бухоро-Хива ҳудудининг 4,5-6,0 км чуқурликларда жойлашган майдонларнинг истиқболларини ўзлаштириш йўналишларида ташкил қилишни режалаштириб олди.
Ушбу мақсадларда ҳозирнинг ўзидаёқ жамият томонидан 2023 йилда Устюрт ҳудудининг 6,0 минг метр ва ундан ортиқ чуқурликдаги янги истиқболларни ўрганиш мақсадида, Ғарбий Қуйи Сургил, Қуйи Шарқий Бердах, Келажак, Аспантай ва Арслон каби майдонларда чуқурлиги 6,5 минг метргача бўлган янги қудуқларни боқичма-босқич бурғилаш ишларини бошлаш бўйича рақамли моделлаштириш ва лойиҳалаштириш ишлари якунланди.
Натижада, Устюрт ҳудудида 6,0 минг метргача чуқурликдаги Геология қўмитаси, Schlumberger, BCG ва билан биргаликда башорат қилинаётган 1,5 трлн куб метр атрофидаги углеводород ресурсларини тасдиқлаш бўйича ишлар олиб борилади.
Президентнинг мурожаатномаларида қайд этилганидек, маҳаллий ва хорижий компанияларга газ қазиб чиқаришга олдин берилган барча лицензиялар қайта кўриб чиқилади. Бу эса самарасиз ишлаётган компанияларнинг фаолиятини қайта кўриб чиқиш ҳамда улар томонидан узоқ йиллардан бери ҳеч қандай амалий ишлар бажарилмаётган блокларни ҳақиқий маънода ишлатишга ва сармоя киритишга катта қизиш билдираётган компанияларга геология-қидирув ишларини амалга ошириш учун бериш имконини беради.
Натижада республикамизда геология-қидирув ишларини янада жадаллаштириш, янги технологияларни жорий қилган ҳолда, чуқур қатламларни ўрганиш ва нефть ва газга истиқболли бўлган янги конларни топишга катта туртки бўлади.
Шавкат Мирзиёевнинг мурожаатномада таъкидлаб ўтган фикрлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ жамоаси зиммасига улкан масъулият юклайди ва дастурлар яна бир бор қайта кўриб чиқилади.
81views0replies
0

Комментарии