Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент вилоятида қизларни фоҳишалик қилиш учун Ҳиндистонга юбораётган эркак ушланди

Ҳатто қизларнинг Ҳиндистонга бориш ва виза харажатларини ўзлари тўлаб берган.

461views0replies
0

ИИВ

Тошкент вилоятида қизларни фоҳишаликка юбораётганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди. 
Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида яшовчи М.Й. (1978 й.т) наманганлик 19 ва 27 ёшли икки опа-сингилнинг ишончига кириб, уларни Ҳиндистонга жўнатмоқчи бўлган вақтида Тошкент халқаро аэропортида қўлга олинди.
Аниқланишича, ушланган шахснинг шаръий никоҳдаги хотини ҳозирги кунда Ҳиндистон давлатида бўлган.
У қизларни кутиб олиши ва уларни фоҳишалик қилишлари учун шароит яратиши ҳамда эр-хотин бунинг ортидан мўмай даромад топишни режалаштирган бўлган. Ҳатто қизларнинг Ҳиндистонга бориш ва виза харажатларини ўзлари тўлаб берган.
Ҳозирда қўлга олинган шахс ва унинг рафиқасига нисбатан Қибрай тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, жиноятга алоқадор, Паркент туманида яшовчи, айни пайтда Ҳиндистонда бўлган 32 ёшли аёлни қўлга олиш (экстрадиция қилиш) чоралари кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг ўтган даврида ички ишлар органлари ходимлари томонидан 8 та ҳолатда 15 нафар шахс қўлга олинган.
461views0replies
0

Комментарии