Хусусан, 12 декабрь куни Беруний тумани янгиликларини бериб борувчи Telegram-каналида тумандаги 63-ўрта мактабда шундай ҳолатлар содир бўлаётгани ҳақида фото ва видеохабарлар жойланган.
Шунда сўнг, озиқ-овқатларни таъминловчи корхона масъули ҳаво совуқлиги сабаб маҳсулотлар иссиқдан совуққа чиққанидан сўнг сифатсиз кўринишга келиб қолганини айтган. Шунингдек, у бир кун ичида маҳсулотларни алмаштириш юзасидан маълумот беришини маълум қилган.

Аммо, орадан икки ўтиб, ҳали ҳамон сифатсиз озиқ-овқатлар берилаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташрифи давомида 1-4 - бошланғич синф ўқувчилари учун бепул тушлик бериш йўлга қўйилиши ҳақидаги таклифидан сўнг, 2022 йилдан бошлаб мазкур тизим кучга кирган.
Маълумот учун, бугун, 20 декабрь куни давлат раҳбари 2023 йилдан Тошкент ва барча вилоят мактабларида ҳам бепул овқатланиш жорий этилишини маълум қилди.