Поиск
RUUZ

Происшествия

Сурхондарёда иккита Nexia тўқнашиши натижасида икки киши вафот этди

Яна 4 нафар фуқаро оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. ЙТҲга “свет” йўқлиги натижасида светофорнинг ишламагани сабаб бўлган.

76views0replies
0

Видеодан кадр

Сурхондарё вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 19 декабрь куни соат 07:30 ларда М-41 автомобиль йўлининг 1609-километрида Термиз—Денов йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Nexia-3 билан яна бир Nexia ўзаро тўқнашган. 
Ҳодиса оқибатида Nexia-1 ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчиси олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этган. Қолган уч нафар йўловчи ва Nexia-3’нинг ҳайдовчиси оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Ўрганишлар давомида аниқланишича, чорраҳада вақтинчалик электр энергияси узиб қўйилгани сабаб ўрнатилган светофорнинг ишламаган. Йўл белгилари билан тартибга солинган ушбу чорраҳада Nexia-1 автомобили асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган Nexia-3’га йўл бермасдан, ҳаракатланиб чиқиб келган.
Қайд этилишича, светофор ноқонуний электр тармоғига улангани учун тармоқдан ажратиб қўйилган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
76views0replies
0

Комментарии