Поиск
RUUZ

Назначения

Экологик партияга янги раис сайланди

Партиянинг Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари раис бўлди.

76views0replies
0

t.me/odiljon_tojiyev

Бугун Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашининг навбатдаги Пленумида партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раислигига Хамзаев Абдушукур Худойқулович номзоди сайланди. Бу ҳақда Конституциявий комиссия матбуот котиби Одилжон Тожиев хабар берди.
Абдушукур Хамзаев 2022 йил июнь ойидан буён Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
А.Хамзаев 1973 йилда Сурхондарё вилояти Узун туманида туғилган. 1995 йил Самарқанд қишлоқ хўжалик институтини, 2013 йил Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган, мутахассислиги агроном олим. Қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор.
76views0replies
0

Комментарии