Поиск
RUUZ

Реклама

Премиум тоифадаги янги Sevarsoy Luxury & SPA тоғ курорти Янги йилни унутилмас тарзда ўтказишга таклиф қилади

Хоналарни байрам нархларида банд қилишга улгуринг ҳамда байрам шоу-дастури, қорли тоғга ҳайратланарли манзаралар ва юқори даражадаги сервисдан завқланинг.

236views0replies
0

Янги йил байрамига саноқли кунлар қолди, байрамни узоқ вақт яқинларингиз ёдида қоладигандек ёрқин ўтказишни истаяпсизми? Одатий илиқлик ва шинамликни хоҳлаяпсиз, лекин байрамни уйингиздан узоқда нишонлашни истайсизми?
Ҳақиқий Янги йил эртагини сиз ва яқинларингиз учун премиум тоифадаги Sevarsoy Luxury & SPA тоғ курорти уюштириб беради.
Sevarsoy – бу манзарали ҳудудда жойлашган янги ва замонавий мажмуа, бу ердан Чимён тоғларининг қорли қияликларига ҳайратланарли манзара очилади.
Айнан шу ерда 31 декабрь ва 1-2 январь кунлари ҳақиқий байрам муҳити ҳукм суради: мазмунли шоу-дастур, диджейлардан мусиқа, миллий эстрада артистлари, Қорбобо ва Қорқиз.
Янги йил кечаси унутилмас ҳислар олиш учун мажмуада махсус байрам нархларида хона банд қилиш кифоя.
Икки киши учун байрам нархлари:
• 31 декабрь: standart double 7 500 000 сўм, delux 8 500 000 сўм ва lux 10 500 000 сўм.
• 1-2 январь: standart double 6 000 000 сўм, delux 7 500 000 сўм ва lux 9 500 000 сўм.
Байрам кайфиятини узайтиришни истайдиган меҳмонлар учун махсус акция амал қилади: 3 кунга хона банд қилинганида (31 декабрдан 2 январгача) 15 фоиз чегирма тақдим этилади.
Sevarsoy'да меҳмонларни қуйидагилар кутмоқда:
– нонушта, тушлик ва кечки овқат (байрам банкети)
– эстрада юлдузларининг чиқиши
– лазер-шоу
– сперпантин-шоу
– неон-шоу
– рақс шоуси
– Қорбобо ва Қорқиздан кўнгилочар дастур
– совғалар ўйини
– болалар учун совғалар
– эрталабгача дискотека
Қизиқарли Янги йил дастури билан бир қаторда, мажмуа меҳмонлари премиум тоифадаги хизматлар ва юқори даражадаги сервисдан завқланишлари мумкин бўлади. Шунингдек, меҳмонлар иситиш тизимига эга бассейнда чўмилиб, тоғларга бўлган панорама манзарани томоша қилишлари, SPA-муолажалардан фойдаланишлари ҳамда туркча ҳаммом ва фин саунасига ташриф буюришлари мумкин. Бош ошпаздан бўлган мазали таомлар эса ҳеч кимни беэътибор қолдирмайди.
Хонани олдиндан ёқимли нархларда банд қилишга улгуринг ва байрамни узоқ вақтга эслаб қоладиганлардан бири бўлинг.
Янги йилни тоғлар қуршовида, Sevarsoy Luxury & SPA'да ўтказинг!
Манзил: Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Чимён
Реклама ҳуқуқлари асосида
236views0replies
0

Комментарии