Поиск
RUUZ

Криминал

61 ёшли эркакнинг беҳаё фотоларини тарқатмаслик учун 2 млн сўм сўраган “Феруза” ушланди

Наманганда эркак “Одноклассники” орқали “Феруза” билан танишиб, беҳаё суратларини юборган. 

1376views0replies
0

tergov.uz

Тергов департаменти хабарига кўра, 61 ёшли фуқаро Ш.З. ИИБга 19 май куни “Одноклассники” ижтимоий тармоғи орқали “Феруза Қўчқорова” номли профил эгаси ундан пул талаб қилаётганини маълум қилади.
Аниқланишича, у “Феруза” билан ўзаро SMS-хабар ва беҳаё суратларини юборишган. Кейинроқ, “Феруза Қўчқорова” унинг суратларини тарқатмаслик учун 2 млн сўм талаб қилган.
22 май куни Наманган шаҳри Чорсу маҳалласида “Қудратилла” исмли шахс Ш.З.дан сўралган пулларни товламачилик йўли билан олганида ушланган. “Феруза Қўчқорова” профил эгаси 47 ёшли фуқаро А.Қ.нинг ўзи бўлиб чиққан.
Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов олиб борилмоқда.
1376views0replies
0

Комментарии