Поиск
RUUZ

Общество

Сурхондарёда учта туман “электросет” раҳбарларига жиноят иши қўзғатилди

Улар жамият ва давлат манфаатларига салкам 3,5 млрд сўм зарар келишига йўл қўйиб берган.

139views0replies
0

UzNews.uz

Шеробод, Музработ ва Узун “ТЭТК” бошлиқларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди.
Шеробод “ТЭТК” бошлиғи Қ.К. тумандаги 208 нафар юридик ва жисмоний шахслар томонидан электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлиги ҳолати юзасидан расмийлаштирилган 487 млн 20 минг сўмлик далолатномалар тегишли тартибда қонуний чора кўришлик учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этмаган.
Музработ туман электр таъминоти корхонаси бошлиғи А.Қ. ва бошқалар юридик шахснинг электр энергиясидан 263 млн 707 минг 882 сўмлик тўлов муддати ўтган дебиторлик қарздорлиги мавжуд бўлсада, истеъмолчиларни электр энергия тармоғидан узмасдан, қарздорликни ундириш чораларини кўрмасдан жамият ва давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилишига сабабчи бўлишган.
Шунингдек, Узун “ТЭТК” бошлиғи Ғ.А. “Искандар Турдиалиев”, “Нурафшон”, “Агро Омад” фермер хўжаликлари электр тармоқларидан ноқонуний фойдаланиши оқибатида жами 140 млн 832 минг сўмлик кўп миқдорда зарар етказилгани аниқлаган бўлсада, етказилган моддий зарарни ўрнини қоплаш чоралари кўрмаган.
2022 йил 1 декабр ҳолатига кўра 2 млрд 638 млн сўмлик қарздорлиги мавжуд бўлсада, электр энергияси тармоғидан узмасдан жамият ва давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилишига сабабчи бўлган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
139views0replies
0

Комментарии