Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда учта қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича тендер танловлари аниқланди

Умумий қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини “Masdar” (БАА), "GD Power – Powerchina" (Хитой) ва “Voltalia” (Франция) компаниялари қуради.

60views0replies
0

Энергетика вазирлиги

Кеча, 15 декабрь куни Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятларида умумий қуввати 500 МВт бўлган 3 та қуёш фотоэлектр станциясини қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича ўтказилган тендер танловларида ғолиб инвесторлар аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди. 
Танлов натижаларига кўра, “Masdar” компанияси (БАА) Бухоро вилоятида 250 МВт қувватга эга лойиҳани қуриш ва унда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг бир киловатт-соати учун 3,044 АҚШ центи миқдорида таклифи билан ғолиб бўлди. Мазкур лойиҳа Ўзбекистонда биринчи марта қуввати 62 МВтлик энергия сақлаш батареяси билан амалга оширилади.
"GD Power – Powerchina" консорциуми (Хитой) компанияси Наманган вилоятида 150 МВт қувватга эга лойиҳа учун унда ишлаб чиқарилган бир киловатт-соат электр энергиясини 4,828 АҚШ центида етказиб бериш таклифи билан ғолиб деб топилди.
Қайд этилишича, ушбу лойиҳа бўйича тарифни оптималлаштириш юзасидан қўшимча музокаралар ўтказилади.
“Voltalia” компанияси (Франция) компанияси Хоразм вилоятида 100 МВт қувватга эга лойиҳа учун ишлаб чиқарилган бир киловатт-соат электр энергиясини 2,888 АҚШ центида етказиб бериш таклифи билан ғолиб деб топилди.
Ғолиб бўлган инвесторлар қуёш фотоэлектр станцияларини лойиҳалаш, молиялаштириш, қуриш, фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланади.
Ғолиблар билан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги ва давлат томонидан қўллаб- қувватлаш тўғрисидаги битимларни 2023 йилнинг 1-чорагида имзолаш ва 2024 йилнинг 4-чорагида ушбу станцияларни ишга тушириш режалаштирилган.
60views0replies
0

Комментарии