Поиск
RUUZ

Криминал

Андижонда "газ заправка"га келган ҳайдовчилардан пул олган шахслар қамалди

Улар автомобилларга газ қуйиш шохобчасига келган ҳайдовчиларни АГТКШ ҳудудига навбатсиз киритиш эвазига пул олган.

221views0replies
0

Видеодан кадр

Андижонда номаълум шахслар "газ заправка"га келган ҳайдовчилардан пул олаётгани акс этган видео ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳолат бўйича Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, Андижон вилояти, Олтинкўл тумани ИИБ ходимлари томонидан тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, “SIFATLI METAN GAZ” МЧЖ автомобилларга газ қуйиш шохобчасига навбатсиз киритаётган 2 нафар шахслар шу туманда яшовчи К.Ў ва С.О.лар эканлиги маълум бўлган.
Ушбу фуқароларга нисбатан МЖтКнинг 183 (майда безорилик), 194-модда (ИИО ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисми ҳамда 200-моддаларига (ўзбошимчалик) асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний тартибда кўриб чиқишлик учун Жиноят ишлари бўйича Олтинкўл туман судига юборилган, дейилади хабарда.
Жорий йилнинг 12 декабрь куни Жиноят ишлари бўйича Олтинкўл туман суди томонидан К.Ў ва С.О.ларга нисбатан тўпланган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилиб, уларга нисбатан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
221views0replies
0

Комментарии