• 12 778 сум
    78.98
  • 14 931 сум
    83.4
  • 164 сум
    1.85
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 778 сум
    78.98
  • 14 931 сум
    83.4
  • 164 сум
    1.85
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 14 декабря 2022

Кушербаев Олий суддан Ўзбекистонда митинглар ўтказиш тартибини сўради

“Шу кунга қадар йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини кўрмадим ҳам ўқимадим ҳам” – дейди депутат.

468
0
Парламент

Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Олий судга мурожаат қилиб, суддан Ўзбекистонда митинглар ўтказиш тартибини сўради

“Шахсан мен шу кунга қадар йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини кўрмадим ҳам ўқимадим ҳам. Қидириб ҳам тополмаяпман. Ички ишлар вазирлиги масъулларидан ҳам сўрадим, йўқ экан.

Суддан илтимос қиламиз, бошқалар ҳам тартибни бузиб қўймаслиги учун ўша ўзларига маълум йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бизларга ҳам маълум қилиб, тушунтириб беришсин”, - дея ёзади депутат ўзининг Telegram-каналида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида гипс заводи газ таъминотидан узилиши ортидан завод ишчилари норозилик намойишини уюштиришганди.

Шундан сўнг, суд уларга нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) ҳамда 201-моддаси (йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш) билан, 5-10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаганди

468
0