Поиск
RUUZ

Политика

Афғонистондаги электр энергияси узилишларида Ўзбекистон айбдор — Толибон

Афғонистоннинг DABS энергетика компанияси вакили Ҳикматулла Майванди Афғонистондаги электр энергиясида содир бўлаётган узилишларда Ўзбекистонни айблади.

750views0replies
0

Видеодан кадр

Афғонистоннинг DABS энергетика компанияси вакили Ҳикматулла Майвандининг ўз видеомурожаатида айтишича, Ўзбекистон электр тармоғидаги муаммолар туфайли у Кобул олдидаги шартнома мажбуриятларини вақтинча бажара олмаган.
Ҳикматулла Майвандининг сўзларига кўра, Толибон ички қувватни ошириш, шу жумладан, Афғонистон ИEСни қайта ишга тушириш орқали энергия танқислигини қоплашга ҳаракат қилмоқда. Давлат муассасаларининг энергия сарфини камайтириш ва бўшатилган ресурсни турар жой биноларига йўналтиришга ваъда берилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Миллий электр тармоқлари акциядорлик жамияти Афғонистоннинг Da Afghanistan Breshna Sherkat (DABS) энергетика компанияси билан тузилган шартномага мувофиқ 2022 йилда Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш ҳажми 2210,0 миллион кВт/соат этиб белгиланди.
750views0replies
0

Комментарии